“Ихтиролар” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган патентлар (шу ҳисобда библиографик маълумотлар, тавсифлар, формулалар ва чизмалар) ва талабномалар (библиографик маълумотлар ва рефератлар) киритилган.
“Фойдали моделлар” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган патентлар (шу ҳисобда, библиографик малумотлар, тавсифлар, рефератлар, формулалар ва чизамалар) киритилган.
“Товар белгилари” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган товар белгиларининг библиографик маълумотлари ва товар белгиларининг тасвири киритилган.
Халқаро малумотлар базаларида Ўзбекистон кўрсатилади. Global Brand Database базаси бўйича қидирувни ўтказиш учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг қуйидаги веб-сайтига мурожаат қилинг .
“Саноат намуналари” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган саноат намуналарининг библиографик малумотлари ва кўринишлари киритилган. Эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, “Саноат намуналари” МБ иш юритишда бўлган талабномалар акс этмаган.
«Designview» иштирок этувчи миллий идораларнинг саноат намуналари бўйича маълумотларидан фойдаланиш имконини беради, ушбу маълумотлар қайси идорадан бўлишига қарамасдан ягона кўринишга эга.